Бачадон тушиши хавфлими? Давоси қандай?

0

✅ Бачадон тушиши – бу унинг нотўғри жойлашуви, яъни бачадон туби ва бўйнининг анатомик чизиқдан пастроққа силжиши бўлиб, одатда бу ҳолат туғуруқдан кейин ёки менопауза даврида кузатилади. Бундан ташқари ҳомила ҳажмининг катталиги, жароҳатли туғуруқлар, семизлик, сийдик-таносил тизими касалликлари ҳам бунга сабаб бўлади.

🔹 Касалликни даволаш учун беморнинг аҳволи, шикоятлари, касаллик даражасига кўра, консерватив ёки жарроҳлик усули тавсия этилади. Бунда ҳар бир бемор учун тана массаси индекси, ишлаш ва дам олиш тартиби, овқатланиши ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда даволаш тартиби тузилади.

☑️ Консерватив усулда пессарийлар- бачадон бўйнини фиксацияловчи қурилмалар тавсия этилиб, фойдаланиш тартиби шифокор томонидан тушунтирилади. Даволаш давомида муайян машқларни бажариш ҳам яхши самара беради. Бунда “қайчи”, “велосипед” ва “кегел” машқлари самарали ҳисобланади.

 

loading...