БОЛАГА ШИРИНЛИК КЎП БЕРИЛСА…

0

Бир ёшгача бўлган гўдаклардларда шакарга ҳеч қандай эҳтиёж бўлмайди ва шунинг учун таркибида қанд моддаси бўлмаган пюре ва шарбатлар харид қилиш энг маъқул иш ҳисобланади. Бола бўтқани кўпроқ есин деб, унинг ҳар бир қошиғига шакар солиш ҳам яхши эмас.

Бир ёшга тўлган болани ҳам ортиқча ширинликлар билан сийлаш яхши оқибатларга олиб келмаслиги мумкин. Тез ҳазм бўладиган калориялар болаларда семириш ва қанд касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Бундай касалликларни эса бутун ҳаёт давомида назорат қилиб туришга тўғри келади. Шунинг учун ёш болаларга ортиқча ширинликлар беришни тўхтатиш зарур.

Ширинликларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш тишларнинг қуртлаши (кариес)га олиб келади, чунки кичкина ёшдаги болаларнинг тишларида ширинликлар оқибатида пайдо бўладиган бактериялар учун қулай шароит мавжуд.

 

loading...