“Матиз” автомобили ёниб кетди

0

Бугун 1 декабрь куни соат 09:10да Олмазор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига Беруний кўчасида “Матиз” русумли автомобилда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 09:13да етиб бориб, 09:14да ёнғин батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.

Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

Барча ҳайдовчилардан ўз бошқарувидаги автотранспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

loading...