Нилуфар Усмонова қўшни давлатда концерт беришини маълум қилди

0

«Бу менинг биринчи ташрифим бўлади», — дейди у.
Хонанда, актриса Нилуфар Усмонова Instagram саҳифасида қўшни Тожикистон давлатида концерт беришини маълум қилди.

Унинг сўзлариага кўра, бу Тожикистонга биринчи ташрифи бўлади. Хонанда 3 декабрь куни Тожикистондаги Бўстонда ўз мухлислари билан кўришади. Шунингдек, Нилуфар Усмонова концерт мухлисларига ёқишини таъкидлади.

«Барчага ассалому алейкум. Тожикистонлик мухлисларимга яхши хабар билан мурожаат қиляпман. 3 декабрь куни Тожикистонда Бўстондаги ‘Элегант’ ресторанида концерт дастуримизни тайёрлаяпмиз. Ўша ерда сизлар билан албатта насиб қилса, дийдор кўришамиз. Бу менинг Тожикистонга биринчи ташрифим бўлади. Ўйлайманки, сизларга манзур бўлиб, бизнинг ижодимиз ёқади. Кўришгунча, сизлар билан Нилуфар Усмонова», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, aввалроқ Нилуфар Усмонова неча марта турмушга чиққанини ва ҳозирги эрининг нечанчи хотинилигини айтганди. Шунингдек, у охирги марта қачон онаси Юлдуз Усмоновадан калтак еганини ҳақида гапирганди. Шу билан бирга, хонанда эри кимлиги маълум қилганди. Аввалроқ, Нилуфар Усмонова хонадонида оилавий мажлис қандай бўлишини кўрсатгани ҳақида хабар берилганди.

loading...