«Омикрон» штаммида қандай аломатлар кузатилади?

0

Баъзи мамлакатлар омикрон штамми тарқалишидан қўрқиб, карантин чораларини яна кучайтираётган бир пайтда, Жанубий Африка Тиббиёт Ассоциацияси президенти Анжелик Кутзи ушбу штаммни юқтирганларда кузатилган аломатларни «енгил, аммо ғайриоддий» деб атади.

Кутзи ҳукуматни янги штаммнинг тарқалиши ҳақида огоҳлантирган биринчи мутахассислардан бири эди.

У кузатувларига таяниб дедики, ўзи кўздан кечирган 30 нафар вирусга чалинган беморнинг ҳеч бири касалхонага ётқизилиши шарт эмас.

Маълумотга кўра, Кутзига мурожаат қилганларнинг кўпчилиги 40 ёшгача бўлган эркакларни ташкил этади. Уларнинг ярмидан озроғи эмланган. Таъкидланишича, беморлар орасида кузатилгн асосий умумий симптом – кучли чарчоқ.

Улар, шунингдек, танадаги оғриқлар ва қуруқ йўталдан шикоят қилишган. Фақат бир нечтасида энгил иситма бор бўлган ва деярли ҳеч кимда ҳид ва таъм билиш сезгиси йўқолмаган. Маълумотга кўра, «омикрон» беморлари кислородга муҳтож эмас.