Қўшнингда нима қасдинг бор эди! Бир киши қўшниси чиққан лифтни портлатиб юборди

0

30-ноябр куни тушдан кейин Маршал Конев кўчасидаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлган.

Портлаш содир бўлган вақтда лифтнинг ичида шу уйда яшовчилардан бири бўлган. Эркак турли тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Терговчилар кабинадан қўлбола портловчи қурилма изларини топишган.

Бомбани лифтга шу уйда яшовчи 50 ёшли электрик Александр Чернов қўйгани маълум бўлган. У қўшниси билан узоқ вақтдан бери келишолмай юрган. Устига устак яқинда қўшниси хонадонида таъмирлаш ишларини бошлаган. Шовқинга дош беролмаган Чернов узоқ вақтдан бери давом этаётган можарони ғайриоддий тарзда ҳал қилишга қарор қилади. У уйида бомба йиғиб, лифт кабинасига қўйади. Қўшниси лифтга киргандан сўнг, у қурилмани ишга туширади.

Аммо қўшниси омон қолган ва суиқасддан бир неча соат ўтгач, Чернов қўлга олинган. Унинг уйидан бомбанинг қисмлари ва уни ясашда фойдаланиладиган турли хил асбоблар топилган. Черновга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

loading...