Таъзия! «Ливерпул» афсонаси вафот этди

0

«Ливерпул» футбол клубининг афсонавий футболчиси Рэй Кеннеди 71 ёшида вафот этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Европа чемпионлар кубогининг 3 карра соҳиби Кеннеди узоқ вақт давомида паркинсон касаллиги билан оғриб келаётганди.

«Афсонавий футболчимиз Рэй Кеннедининг вафоти бизни чуқур қайғуга солди. «Ливерпул», унинг оиласи ва дўстларига алоқадор ҳар бир киши шундай қайғудадир», дейилади хабарда.

Кеннеди «Ливерпул»дан ташқари «Хартпул», «Арсенал» ва «Суонси» жамоаларида ҳам ўйнаган. «Ливерпул» таркибида Европа чемпионлар кубоги (1977, 1978, 1981), УЕФА кубоги (1976) ва УЕФА суперкубогини (1977) қўлга киритган. Ярим ҳимоячи Англия термасида 18 марта майдонга тушиб, 3 та гол урган.

Маълумот учун, паркинсон касаллиги асаб тизимига оид хасталик бўлиб, ёши катта инсонларда кузатилади ва сурункали тарзда секин-аста ўсиб боради.