Тошкентда профессионал бокс оқшоми ташкил этилади

0

Нуфузли “Matchroom Boxing” компанияси шу йилнинг 17 декабрь санасида Тошкент шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилиши ҳақида расман эълон қилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бокс оқшомининг марказий жангида ҳамюртимиз Исроил Мадримов Франция шарафини ҳимоя қилаётган Mishel Soroга қарши рингга кўтарилади.

Айни пайтда Mishel Soro WBA  рейтингида 1-ўринни эгаллаб турибди. Исроил Мадримов эса 2-поғонадан жой олган. Мазкур жангда ғолиб чиққан боксчи чемпионлик жанги учун мажбурий даъвогарга айланади.

Шунингдек, ушбу кечада профессионал боксда фаолият кўрсатаётган ҳамюртларимиздан Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов, Бектемир Мелиқўзиев, Иқболжон Холдоров, Элнур Абдураимов ва Дилшодбек Рўзметовлар ҳам рингга кўтарилиши кутилмоқда.

loading...