Трансферларга оид энг сўнгги янгиликлар битта саҳифада

0

▫️“Аталанта” Жан Перо Гасперини билан шартномани узайтирди. Томонлар 2024-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган битим имзолаган;

 

▫️“Барселона” ҳимоячиси Роналд Араухога “Челси” ва “Ливерпул”дан қизиқиш бўлмоқда (Диарио Спорт);

 

▫️“Нюкасл” “Интер” ярим ҳимоячиси Марсело Брозовични қўлга киритмоқчи. Унга 4 йиллик шартнома учун 26 млн евро ваъда қилинган (Николо Скира);

 

▫️Лука Модрич “Реал”ни тарк этиши мумкин. “Манчестер Сити” уни ёзда текинга қўлга киритмоқчи. Ушбу трансферни Гвардиола хоҳламоқда (Гоал);

 

▫️“Манчестер Юнайтед” ёзда Италия терма жамоаси устози Роберто Манчинини бош мураббийликка тайинламоқчи. Агар Италия ЖЧ—2022 га чиқа олмаса инглиз клубининг имкониятлари ошади (Тҳе Телеграпҳ);

 

▫️“Арсенал” “Ювентус” футболчиси Деян Кулусевскига қизиқиш билдирмоқда. Футболчи январдаёқ АПЛга йўл олиши мумкин (Жанлука ди Марсио);

 

▫️“Латсио” клуби “Челси” дарвозабони Кепа Аррисабалагани ижарага олмоқчи (АС);

 

▫️“Ман Юнайтед” қишда таркибни кучайтириш учун Ралф Рангникка пул ажратади. Немис “Лейпсиг” ярим ҳимоячиси Амаду Айдарани олиб келишни мўлжал қилмоқда (Тҳе Тимес).