Ўзбекистонда содир бўлиши кутилаётган чанг бўрони қайси ҳудудларда кузатилади?

0

Аввалроқ юртимизда 1-2 декабрь кунлари ҳаво кескин кўтарилиши натижасида чанг бўрони ва ғубори кузатилиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик.

Маълум бўлишича, ушбу ҳодисалар айнан қайси ҳудудларда кузатилиши мумкинлиги бўйича мутахассислар прогнозларини эълон қилган.

Уларнинг сўзларига кўра, чанг бўрони ва ғубори Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида кузатилади. Шунингдек, ушбу ҳодисалар Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида ҳам кузатилиши мумкинлиги таъкидланди.