Ўзбекистонга айрим давлатлардан келувчилар мажбурий карантинга олинади

0

Энди Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср давлатларидан Ўзбекистонга кириб келувчи йўловчилар кириб келган кундан эътиборан 10 кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.

Тегишли қарорни Республика махсус комиссияси мамлакатга коронавируснинг янги омикрон штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилди.