Юлдуз Усмонова «Муҳаббат» қўшиғини ковер қилган наманганлик қизлар билан учрашди

0

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Муҳаббат» қўшиғини ковер қилган наманганлик қизлар билан учрашди ва совғаларини топширди.

Хонанда улар билан кўришгани акс этган видеони Инстаграм саҳифасига жойлади. Юлдуз Усмонова қизларга совғаларини топширди. Шунингдек, у гитара чалиб турган йигитга ҳам янги гитара совға қилди.

Ковер ижро этган қизлар Наманганнинг Косонсой туманида истиқомат қилади. Уларнинг исми Усубжонова Мадина ҳамда Исаева Нурсида. Юлдуз Усмонова совға берганидан кейин уларга сўз берган. Шунда Исаева Нурсида йиғлаб юборади. Ўша пайти хонанда қизга йиғламаслигини бўлмаса ўзи ҳам йиғлаб юборишини айтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлдуз Усмонова наманганлик қизларга «Муҳаббат» қўшиғини ковер қилгани учун совға беришини айтганди.

loading...