Зарина Низомиддинованинг оиласида биринчи невара тўй бўлди — видео

0

Бироқ актриса унда иштирок эта олмаган.
Актриса, хонанда Зарина Низомиддинова оиласида биринчи марта невара тўй бўлганини маълум қилди.

У шаҳарда касал кўпайгани сабабли, фарзандларига юқишидан қўрқиб тўйга келмаганини айтди. Бироқ Зарина Низомиддинова жиянини видео орқали табриклади. Шунингдек, тўйда актрисанинг қариндоши Камола Орипова иштирок этди ва Зарина Низомиддинованинг йўқлиги сезилаётганини таъкидлади.

«Бугун оиламизда биринчи невара тўй. Алҳамдулиллаҳ. Бу кунга етказганига шукур. Онамнинг биринчи неварасининг тўйи. Буёғига фақат тўй бўлсин. Бизга ҳам насиб қилсин. Мен тўйга келолмадим. Шаҳарда вирус кўпайгани сабаб Саидумарга юқишидан ҳавотир олдим», — дейди актриса.