Ҳалимаҳоним яна Аҳад Қаюм билан жанжаллашди — видео

0

Ҳалимахоним Аҳад Қаюмнинг ҳеч бир шеъри ўзиники эмаслигини айтди
Актриса, қизиқчи Ҳалима Ибрагимова Instagram саҳифасига Аҳад Қаюм билан жанжаллашгани акс этган видео жойлади.

Аҳад Қаюм Ботир Қодировнинг «Ҳалима» қўшиғининг шеърини ёзганини айтди. Ҳалима Ибрагимованинг сўзларига кўра, бу шеърни актрисанинг ўзи ёзган. Шунингдек, актриса Аҳад Қаюмнинг ҳеч бири шеърини ўзи ёзмаганини таъкидлади. Шу билан бирга, қизиқчи ушбу муносабатга ойдинлик киритиш учун Амирхонни чақирган.

«Нима деётганини кўряпсанми? Ботир Қодировнинг ‘Ҳалима’ деган ашуласи борку, ўшани мен ёзганман дейди. Агар сен ёзган бўлсанг, қўлинг синиб шол бўлсин. Уни мен ёзганман. Мана мен муносабатга ойдинлик киритгани Амирхонни чақирганман. Мана гувоҳларим бор. Ҳеч қайси шеърни сен ёзмагансан. Бурнингни тиқма. Уйга қараб сур. Қайси Ҳалимада ъпретензияънг бор? Бу ҳазилмас», — дейди у.