«Истанбуллик келин»даги Сурейя санъатни тарк этдими?

0

Актриса 2020 йилдан буён бирорта фильмда суратга тушмаган
Туркиянинг дунёга машҳур актрисаларидан бири Асли Энвер «Истанбуллик келин» сериалидаги ижроси орқали жуда кўп мухлисларга эга бўлди. У 2020 йилдан буён саҳнада кўринмаётганининг сабабини айтди ва санъатни тарк этиши ҳақида тарқалган гап-сўзларга муносабат билдирди.

Актриса охирги марта 2020 йилда катта экранларда намойиш этилган «Бобил» сериалида суратга тушган ва ундан кейин экранларда кўринмаган. Шунинг учун ҳам актриса ҳақида турли хил гап-сўзлар тарқалган ва у бунга муносабат билдирган. Ҳозир Мексикада таътилни ўтказаётган Асли Энвер пандемия сабаб фаолиятини маълум муддатга тўхтатгани ва шу вақтга қадар бўлган таклифларни рад этганини маълум қилган.

«Пандемия бошланганда мен фаолиятимни тўхтатишга қарор қилдим. Чунки пандемия ҳали давом этмоқда ва мен буни жиддий қабул қиламан. Шу вақтга қадар менга кўплаб таклифлар бўлди, аммо мен уларга ҳозир фильмларда суратга тушмаслигимни айтдим. «Netflix» томонидан берилган таклифни ҳам рад этдим. Матбуотда тарқалган хабарлар ёлғон, мен санъатни тарк этмадим, маълум муддат фаолиятимни тўхтатдим», — дейди актриса.
Маълумот учун, актриса «Истанбуллик келин» сериалидан ташқари «Ғойиб», «Бахтли бўлсанг кифоя», «Қиш қуёши» ва «Бобил» сериалларида роль ижро этган. Асли Энвер кино оламидаги хизмати учун Туркиянинг ва жаҳоннинг энг яхши актрисаларга бериладиган мукофотларга сазовор бўлган. Асли Энвер кейинги йилнинг баҳорида ёки ёзида фильмларда суратга тушишни режалаштираётганини билдирган.

loading...