Коррупцияга оид жиноятлар учун жазо чоралари кескин кучайтирилмоқда

0

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхановнинг маълум қилишича , янги қонун лойиҳасига мувофиқ, пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятлари учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда. Ҳозирда бу 15 йилгача.

Порахўрлик жиноятларини содир этган шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинмайди, жазо енгилроғи билан алмаштирилмайди.

Қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси томонидан қабул қилиниши, сенат томонидан маъқулланиши ва президент имзоланиб, расмий эълон қилиниши билан кучга киради.