Сурхондарё чегарасида франсуз миллатига мансуб жиноятчи қўлга олинди

0

2021 йил 26 ноябрь куни соат 19:00 ларда Сурхондарё вилояти ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисм чегара наряди ва тезкор ходимлари томонидан Франция фуқароси T.M. Ўзбекистондан Афғонистонга чиқиб кетиш мақсадида, Термиз тумани ҳудудидаги темир йўл орқали пиёда тарзда ноқонуний равишда давлат чегарасидан ўтишга уринган вақтда тўхтатилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Шундан сўнг, Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари чиқишиб, фуқарони холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли бўлган кулранг рюкзак сумкаси ичидан 26 дона Topalgic 50 mg tramadol номли таблеткалар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида холислар иштирокида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, терговга қадар суриштирув ишлари вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилмоқда.

loading...