Тадбиркорнинг 489,7 млн сўмлик мулкини ўзлаштирган моддий жавобгар шахсларнинг кирдикорлари фош бўлди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “H.” МЧЖ моддий жавобгар шахси Б.Қ. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, МЧЖ томонидан Покистон ва Эрон давлатларидан импорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотларини сотувидан тушган 489,7 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

loading...