Трамп Байденни айблади. Сабаби…

0

Жо Байден ҳукумат тепасига келганидан кейин Қўшма Штатларнинг дунёдаги таъсири тарихий энг паст даражага тушиб кетди. АҚШнинг 45-президенти (2017-2021) Доналд Трамп чоршанба куни Британиянинг  GB News телеканалига берган интервьюсида бу ҳақда айтиб ўтди, дея маълум қилмоқда ТАСС.

«Менимча, Америка ҳозир бутун тарихидаги энг паст нуқтада», – дейди Трамп Қўшма Штатларнинг дунёдаги ўрни қандай деган саволга жавоб бериб.
Трампнинг сўзларига кўра, у президентликдан кетганидан кейин Вашингтоннинг заифлашиши фонида бутун дунёда халқаро вазият кескинлашган.

“Бизда Россия билан ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Сиз эса ҳозирда Шимолий Корея ва Ким Чен Инни эсга ҳам олмаяпсиз. Мен улар билан жуда яхши муносабатда бўлганман», -дейди Трамп АҚШ эндиликда Саудия Арабистони, Россия ва ОПEКдан нефть сўрашга мажбур бўлганини қўшимча қилиб.
Шунингдек, АҚШнинг собиқ президенти Байденнинг яшил энергия сиёсатини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, » мамлакат душманлари» АҚШнинг нефть ва газ ресурсларидан тўлақонли фойдаланишига тўсқинлик қилмоқда ва америка бизнесини «ўта ноқулай» аҳволга солиб қўймоқда.

loading...