❗️Ўзбекистонда барча туманларда блокпостлар ўрнатилади —президент фармони

0

Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланди. Концепцияга кўра, 2022 йил 1 мартгача камида биттадан туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилади.

2017 йилда туман ва вилоятларда фаолият олиб борувчи блокпостлар олиб ташланган эди. 2022 йил, 1 мартгача туманларда камида 1 тадан патрул-постлар ўрнатилиши эълон қилинди.