Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет учинчи кун тушди

0

1 АҚШ долларининг расмий курси 6,22 сўмга пасайди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 6,22 сўмга пасайиб, 10 760,27 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 6,22 сўмга тушиб, 10 760,27 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 186,01 сўмга баҳоланиб, 8,12 сўмга пасайган. Шунингдек, 1 рубль 145,55 сўм этиб белгиланиб, 0,05 сўмга пасайган.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 3 декабрь, жума кунидан кучга киради.

loading...