Халимахоним Мирзабек Холмедовга атаб қўшиқ куйлади — видео

0

У қўшиқни Мирзабек Холмедовнинг 60 йиллик юбилейида айтди
Актриса, қизиқчи Халима Ибрагимова Мирзабек Холмедовнинг 60 йиллик юбилейи тадбирида устозига атаб қўшиқ куйлади.

У Хуршид Расуловнинг «Шоҳимардон сойлари» қўшиғининг сўзларини ўзгартириб айтган. Шунингдек, бу қўшиқни Мирзабек Холмедовнинг ўзи ҳам куйлаган. Тадбир «Zo’r Tv» телеканалида бўлиб ўтган. Юбилейда «Мирзо» театрининг барча аъзолари, Рихси Иброҳимова, Алишер Файз, Фотима Режаметова, Жаҳонгир Позилжонов, Ҳосила Раҳимова, Машҳурбек каби кўплаб санъат аҳли иштирок этди.

Маълумот учун, Мирзабек Холмедов 1961 йилнинг 13 декабрь куни дунёга келган. У оиласидаги 11 фарзанднинг тўққизинчиси. 1987 йил эса оила қурган. Унинг 3 ўғил ва 1 қиз фарзанди бор. Мирзабек Холмедов 1989 йилдан буён ҳар йили «Мирзо» театрининг концерт дастури ташкил қилиб келади. У актёр сифатида «Алиф ва Лайло», «Олтин девор», «Кўзларим йўлингда», «Муҳаббат синовлари-1», «Муҳаббат синовлари-2», «Улфатлар-1», «Улфатлар-2», «Улфатлар-3» кинокартиналарида роль ижро этган.

loading...