Энди пора олган узоқ муддатга қамоқ ортига кетади

0

Коррупцияга оид жиноятлар учун жазо чоралари кескин кучайтирилмоқда

Янги қонун лойиҳасига мувофиқ, пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятлари учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда. Ҳозирда бу 15 йилгача.

Порахўрлик жиноятларини содир этган шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинмайди, жазо енгилроғи билан алмаштирилмайди.

Бош прокуратура, сенат ва президент томонидан имзоланиб, расмий эълон қилиниши билан кучга киради.

 

loading...