«Истанбуллик келин» юлдузи — Асли Энвер нима учун сериалларда суратга тушмаяпти?

0

Турк актрисаси Асли Энвер ўзбек мухлисларига «Истанбуллик келин» сериалидаги роли билан яхши таниш. 2021 йилда актриса «Вавилон» номли лойиҳада иштирок этган. Шундан кейин эса кўриниш бермай қолган.

Сал аввалроқ Мексикада дам олган юлдуз, таътилини давом эттирмоқчи ва ҳозирча сценарийлар билан танишиш нияти йўқ. «Пандемия бошланганида суратга тушмасликка қарор қилганман. Netflix айни вақтда устида ишлаётган бир лойиҳа истисно бўлган. Аммо телесериаллар сценарийси билан танишаётганим йўқ. Мен вазиятга жуда ҳам жиддий муносабатдаман ва пандемияни ҳали тугамаган, деб ҳисоблайман. Суратга тушмаганимнинг сабаби – пандемия. Матбуотда мени актрисаликни тарк этди деб ёзишмоқда, аммо бу ёлғон», — деган у.

Шунингдек, актриса сценарийлар билан Янги йилдан кейин танишмоқчи эканини, ишга буткул 2022 йил баҳор ёки ёзда киришмоқчи эканини қўшимча қилган.

loading...