«Кальмар ўйини»нинг бош қаҳрамони «Қоғоз бино» сериалининг корейсча талқинида роль ижро этади

0

Сериал 2020 йилнинг ноябрь ойида катта экранларга чиқиши керак эди
Жуда қисқа муддат ичида улкан муваффаққият келтирган «Кальмар ўйини» сериалининг бош қаҳрамонларидан бири Пак Хэ-Су «Netflix» муаллифлигидаги янги сериал «Қоғоз бино»нинг корейсча талқинида суратга тушади.

«Қоғоз бино» сериали 2020 йилнинг ноябрь ойида катта экранларга чиқиши керак эди, бироқ номаълум сабабларга кўра сериал намойиш этилмаган. Сериалнинг «Netflix» даги талқини криминалистик жанрда суратга олинган ва 5 мавсум, 43 қисмдан иборат. Унинг давомийлиги «Аntenna 3»да 77 дақиқа, «Netflix»да эса 40 дақиқадан 60 дақиқагача давом этади.

Маълумот учун, актёр «Кальмар ўйини» сериалидан ташқари «Мовий денгиз афсонаси» , «Қамоқдаги ҳаёт» , «Қўриқлаш вақти» каби кинофильм ва сериалларда роль ижро этган. Бироқ кореялик актёр Пак Хэ-Суга ҳеч бир ижроси «Кальмар ўйини» сериалидаги роли каби омад келтирмаган. У кино актёрик соҳасида бир қанча халқаро мукофотларга сазозвор бўлган.