Кечки дастурхон учун шохона туркча таом

0

Мазали егуликни нафақат нонушта ва тушликка, балки енгил тамадди сифатида истеъмол қилса ҳам бўлади.

Керакли маҳсулотлар:

ун — 300 г;
хамиртуруш — 2 ош қошиқ;
туз — 1 чой қошиқ;
сув — 240 мл;
зайтун ёғи — 120 мл;
пиёз — 1 дона;
булғори қалампири — 1 дона;
помидор — 4 дона;
саримсоқ пиёз;
петрушка;
мол гўштининг қиймаси — 250 г;
қўй гўштининг қиймаси — 250 г;
мурч;
зираворлар.

Тайёрланиш жараёни

Унга хамиртуруш, 1 чой қошиқ туз ва шакар қўшиб аралаштириш керак.
Илиқ сув ва 60 мл ёғ қўшинг.
Қорилган хамирни устини сочиқ билан ёпиб, 1-2 соатга қолдиринг.
Пиёз, булғори қалампири ва помидорни майда куб шаклида тўғранг.
Саримсоқ ва петрушкани майдаланг.
Ёғ солинмаган товада ҳар иккала қиймани қўшиб, бироз қизартиринг.
Пиёз, булғори қалампири, помидор, саримсоқ, зираворлар ва туз қўшинг.
Бироз совиганидан кейин петрушка қўшинг.
Хамирни иккига бўлиб, ҳар бирини 3-4 мм қалинликда ёйинг.
Четларни 2 см қолдириб, ичига начинка солинг.
Хамир четларини қайиқча шаклига келтиринг.
170 даража қизиган печда 16-18 дақиқа пишириб олинг.

loading...