Майкл Керрик 15 йиллик фаолиятидан кейин “Ман Юнайтед”ни тарк этди

0

Мураббий АПЛ доирасида “Арсенал”га қарши кечган ўйиндаги ғалабадан кейин жамоани тарк этишини маълум қилди. Шу тариқа Керрик жамоанинг янги устози Ралф Рангник штабида ишламайди.

Англиялик мутахассис Оле-Гуннар Сулшер истеъфога чиқарилгач, жамоани вақтинчалик бошқариб турганди.

Керрик 2006—2018-йиллар мобайнида “Юнайтед”да тўп сурган. Футболчилик фаолиятини якунлагандан кейин аввалига Жозе Моуринё, кейинчалик Сулшер штабида ишлади.

Шу тариқа, Керрикнинг Манчестердаги 15 йиллик ҳикояси ҳозирча якунланди. Керрик ажойиб натижадан кейин ўз қарорини эълон қилди, чиройли кетди.

 

 

loading...