Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари биргаликда чегарани қўриқлайдилар

0

Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари биргаликда чегарани қўриқлайдилар.

Патруль хизмати 2021 йил 2 декабрда бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вакиллари Боткен вилоятида тожикистонлик ҳамкасблари билан учрашувдан сўнг маълум қилди.

Аввалроқ, 1 декабрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Дахма туманида маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида отишма овозлари эшитилган, 7-8 марта ўқ узилган. Отишма содир этганларнинг шахси аниқланмаган. ОАВ қурбонлар ҳақида хабар бермади.

2 декабр эрталабки ҳолатига кўра, икки давлат чегарасида вазият барқарор.

 

loading...