Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган фуқаролар ушланди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Қ. харидор А.га жами 2 744 дона “Регапен” нолми кучли таъсир қилувчи дори воситасини 2 300 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Учтепа тумани, 12-мавзеда жойлашган уйнинг ертўласида 1 744 дона “Регапен” номли дори воситаси сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, тадбир якунида жами 80 қути 4 488 дона “Регапен” дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ҳамда ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.Т. ва Д.С.лар кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, 1 120 дона “Регапен” ва 600 дона “Тропикамид” номли дори воситаларини 4 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

loading...