Андижон вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан ПЗР тест натижаларини сохталаштирганлар қўлга олинди

0

2021 йил 23 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, Булоқбоши туманида яшовчи Н.Ш. жиноий шериклари билан ПЗР тест натижаларини сохталаштириш йўли билан тайёрлаб, ушбу сохта ПЗР тест маълумотномаларини 120.000 сўм эвазига сотаётган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати