Эрдўған Туркиянинг экспорт брендини Türkiye деб ўзгартирди

0

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатнинг экспорт брендини Türkiye деб ўзгартириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.

Ҳужжат Resmi Gazete нашрида эълон қилинган.

Эндиликда Туркияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга “Made in Turkey” деб эмас, “Made in Türkiye” деб ёзилади.

Бундан ташқари, хорижлик ҳамкорлар билан расмий ёзишмаларда ҳам Türkiye сўзи қўлланилади.

Ҳужжатда айтилишича, Türkiye сўзи турк халқининг маданият ва қадриятларини тўлақонли акс эттиради.

loading...