Эрталаб турганда қовоқ шишиши нима сабабдан рўй беради?

0

Шифокор Насиба Ражабова:

Касаллик бўлмаган ҳолатларда қуйидаги сабаблар натижасида юзага келади:
-ёғли, шўр, аччиқ овқатларни истеъмол қилганда;
-кечқурун жуда кеч овқатланганда;
-чекиш;
-алкоголь истеъмол қилиш;
-нотўғри ҳолатда ухлаб қолиш.

Касалликларда:
-Аллергик реаякциялар;
-Блефарит (қовоқ яллиғланиши);
-Ячмен (говмижжа);
-ҳашаротлар чақиши;
-кўз атрофи тўқимаси флегмонаси;
-бутун тана шишини келтириб чиқарувчи касалликлар;
-Гипотиреоз;
-Грейвс касаллиги.

Қовоқнинг сурункали шишида офтальмологга мурожаат қилиш лозим. Шунингдек, соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишга риоя қилиш тавсия этилади.

«Соғлом ҳаёт»

loading...