Фарғонада ов қилиш мақсадида уйидан чиқиб кетган фуқаро қайтиб келмади. 86 нафар киши қидирувга жалб қилинди

0

Фарғона вилояти Қўштепа тумани Янгиариқ МФЙ, Бахор кўчаси рақамсиз уйда яшовчи 1985 йилда туғилган Қўштепа туманида овчи бўлиб рўйхатдан ўтган, оилали, 2 нафар фарзанди бор М.М. бедарак йўқолди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 28 ноябрь куни эрталаб соат  6:30ларда  фуқаро Ёзёвон тумани Янгиобод МФЙдаги Сув омборига овга кетяпман,  деб айтиб, ов қуролини олиб, ўзига тегишли бўлган 40S902SA д/бли яшил рангли “Дамас” русумли автомашинасида чиқиб кетганича қайтиб келмаган. Унинг оила аъзолари ва қариндошлари излашган, Ёзёвон туманидаги Сув омбори ҳудудидан “Дамас” автомашинасини қулфланган ҳолатда топишган, ўзини эса топиша олмасдан излашганлиги натижасида сувдан сумкаларини топишган, ўзини эса топа олишмаган.

Ҳозирда бедарак йўқолган фуқаро М.М.ни излаб топиш мақсадида Ёзёвон туман ИИБнинг 45, Миллий Гвардиянинг 21, ФВВ 8 нафар қутқарув гуруҳи аъзолари, ҳокимят вакиллларидан 4, жамоатчиликдан 8, жами 86 нафар киши тезкор қидирув ишларида қатнашмоқда.

Шунингдек, қидирув ишларида саккизта қайиқ, дрон аппаратидан фойдаланиляпти.

Бедарак йўқолган М.М.нинг эгнида  яшил-сариқ-жигарранг аралашмали ҳарбий дала кийими бўлган.

Алоҳида белгилари: Бўйи 170-175см атрофида, сочи қора, қалин, буғдойранг, тишлари табиий бутун, ўрта гавдали.

Афсуски қидирувда ҳозирча натижа йўқ, дейилади хабарда.

loading...