Ўзбекистонда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

0

Ўзбекистонда 5 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди. Об-ҳаво маълумоти Ўзгидромет матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага кундузи ўртача ҳарорат +7… +9 даража, тунда эса +3… +5 даража бўлади.

Республиканинг шимолий ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Тунги ҳарорат -3 даражагача тушиб кетади. Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади.

loading...