Германиядаги тунги клубларда рақс тушиш тақиқланди

0

Коронавирусга қарши кураш фонида янги чекловлар доирасида Германия пойтахти Берлин раҳбарияти дискотекалар ва тунги клубларни ҳозирча ёпмасликка қарор қилди. Бироқ у ерда рақс тушишни тақиқлади, деб хабар берди РИA Новости 3-декабр, жума куни.

«Умуман олганда, рақс ўйин-кулгилари тақиқланган, аммо муассасаларнинг ўзлари ёпилмайди. Бу клублар ва дискотекалар ишлашда давом этиши мумкинлигини англатади, улар одатда гастрономик хизматларни кўрсатадилар, лекин сиз рақсга туша олмайсиз», – дейилади шаҳар ҳокимияти қарорида.

Тегишли тақиқ келаси йилнинг 8 декабридан 2 январигача амал қилади. Ушбу даврда очиқ ҳавода рақсга тушишга рухсат берилади, лекин фақат CОВИД сертификати эгалари учун.

loading...