Интерпол блогерни қидирувга беришдан бош тортди

0

Интерпол Россиянинг мухолифатчи чечен блогери Тумсо Абдураҳмоновни қидирувга бериш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирмади. Бу ҳақда Абдураҳмонов Ютубдаги канали орқали маълум қилди.

Блогернинг сўзларига кўра, унга нисбатан Россияда экстремистик фаолиятга оммавий даъват қилиш моддаси бўйича жиноий иш очилган. Интерпол Россия расмийларининг сўровини бир неча ой давомида кўриб чиққан ва охир-оқибат уни ташкилот низомини бузиш деб ҳисоблаб, рад этган.

Тумсо Абдураҳмонов ўз видеоларида Чеченистонда инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан қўлланилаётган қонунбузарликлар ҳақида гапиради. Ҳозир Швецияда яшовчи Абдураҳмонов 2020 йил февраль ойида ҳужумга учради. Бошидан зарба олган блогер болға билан қуролланган ҳужумчини зарарсизлантиришга ва полицияни чақиришга муваффақ бўлди. Ушбу ҳодиса бўйича 2021 йил январида икки нафар Россия фуқароси судланди.

Жорий йилда Германияда блогернинг укаси Муҳаммадга суиқасднинг олди олинди. Тумсо Абдураҳмонов суиқадсга уринишнинг ортида Рамзан Қодировнинг қариндоши Парудди Эдельгериев борлигини даъво қилди.