Наманганда «Дамас» ҳайдовчиси ўз йўловчиси бўлган аёлни тунади

0

2021 йил 29 ноябрь куни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган аёл ариза билан Норин туман ИИБ мурожаат қилади.

Аризада айтилишича, шу йил 27 ноябрь куни соат 23:30 ларда, Норин тумани ҳудудида «Дамас» машинасига йўловчи сифатида чиққанида автомашина ҳайдовчиси, Норин туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро уни ёнида бўлган 1.700 АҚШ доллари ва 1.500.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ тортиб олиб кетиб қолган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 29 ноябрь куни Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

loading...