Озарбойжон мина майдонлари харитаси эвазига Арманистонга 10 ҳарбий асирни топширди

0

“Инсонпарварлик тамойили нуқтайи назаридан, Озарбойжон 4 декабрда Арманистонга 10 ҳарбийни топширди”, дейилган баёнотда.

Хавфсизлик хизматида таъкидланишича, арман ҳарбийлари 16 ноябрда икки давлат чегарасидаги тўқнашувлар вақтида асирга олинган.

Иккала томон ҳам ушбу алмашиш Россия иштирокида амалга оширилганини таъкидлаб ўтган.

Аввалроқ Озарбойжон ва Арманистон етакчилари Илҳом Алиев ва Никол Пашинян Брюсселда ўтадиган “Шарқий шериклик” саммити доирасида 15 декабрда учрашишга рози бўлгани маълум қилинган. Уларга учрашиш таклифини Еврокенгаш раҳбари Шарль Мишель билдирган.

gazeta.ru

loading...