Қорақалпоғистонда жайрон овчилари қўлга олинди

0

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Тахтакўпир ҳамда Қораўзак туман инспекциялари томонидан экологик тезкор рейд тадбирлари олиб борилди.

Ушбу рейд тадбири давомида Қораўзак тумани «Қораўзак» ОФЙда яшовчи фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган 1 дона жайрон ҳамда тегишли рухсациз 10 дона қуён овланганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун ноябр ойи давомида ноқонуний жайрон овлаш билан боғлиқ аниқланган иккинчи ҳолат.

loading...