Россиядан Ўзбекистонга 8 та махсус поезд қатнови амалга оширилади

0

Декабрь ойида “Волжский-Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг 8 та қатнови амалга оширилади, деб хабар қилмоқда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати.

Поездлар Волгоград шаҳри “Волжский” темир йўл вокзалидан 4, 6, 10, 13, 17, 20, 24, 27 декабрь кунлари соат 20:57 да ҳаракатланади.

Мазкур поездга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни е-ticket.railway.uz сайтидан электрон тарзда харид қилиш мумкин.

Сайтдаги чипта нархлари 1,6 миллион сўмдан бошланади.

loading...