Ўзбекистон ва Қозоғистон 5,9 миллиард долларлик шартнома ва битим имзолади

0

Ўзбекистон ва Қозоғистон 5,9 миллиард долларлик савдо шартномалари ва икки томонлама битимлар имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳужжатлар Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми ва икки мамлакат ишбилармонлари Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши якунида имзоланди.
Тадбирда икки мамлакатнинг асосий вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари, савдо-саноат палаталари, холдинг компаниялари раҳбарлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этган.
Икки мамлакат ҳукуматларининг Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармонлари ўртасида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва икки томонлама савдони фаоллаштириш борасида бевосита ҳамкорлик ўрнатиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлиги қайд этилди.
Икки мамлакатнинг чегара ҳудудида Халқаро саноат кооперацияси маркази ташкил қилинади. Марказ зарур ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан жиҳозланади. Унинг резидентлари ўзбекистонлик ва қозоғистонлик тадбиркорларини қўшма саноат корхоналарини ташкил этишга жалб қиладиган бир қатор имтиёз ва преференцияларга эга бўлади.

mift.uz

loading...