Ёшлар Параосиё ўйинларидаги Ўзбекистон медаллари саккизтага етди

0

Аввал маълум қилинганидек,  айни кунларда Баҳрайн давлатида ёшлар ўртасида Параосиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг учинчи кунида пара сузувчимиз Азизбек Бойназаров учинчи медалини қўлга киритди. С8 классида 100 метрга баттерфляй дастурида қатнашган ҳамюртимиз маррага учинчи бўлиб етиб келди. 1:18:80 дақиқа натижа қайд этган Бойназаров бу гал бронза медалини ўз ҳисобига ёзиб қўймоқда.

Эслатиб ўтамиз,  Азизбек Бойназаров бундан аввал терма жамоамиз ҳисобига 2 та олтин медални келтирган эди. Ҳозирча делегасиямиз ҳисобида 4 та олтин,  1 та кумуш ва 3 та бронза медали мавжуд.

darakchi.uz

loading...