18 — 25 декабрь кунлари «Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» бўлиб ўтади

0

18 декабрдан 25 декабрь кунлари «Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, форумдан мақсад — ёшларнинг ғоя ва таклифларини эшитиш учун майдон яратиш, замон қаҳрамонларини кашф этиш, уларнинг илмий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва мамлакатдаги янгиланишларга фаол жалб қилишдан иборат.

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев форум якунлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилиниши маълум қилди.

Бунинг учун yoshlarforumi.uz платформаси ишга туширилган. Ушбу платформа орқали ёшлар ўзларининг таклиф ва ташаббусларини юборишлари мумкин. Таклифлар платформада эълон қилинади ва энг кўп овоз олган ёшларнинг таклифлари ҳукуматга олиб кирилади. Энг яхши таклифлар ва ташаббуслар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Тошкентда 15 ноябрь куни «Тошкент ёшларни севади» шиори остида «Ёшлик ойлиги» ёшлар фестивали бўлиб ўтиши хабар қилинганди.

loading...