АҚШда тўрт кунлик мотам эълон қилинди

0

АҚШ президенти Жо Байден сиёсатчи Боб Доулнинг вафот этгани муносабати билан мамлакатда тўрт кунлик мотам эълон қилди.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Боб Доул 98 ёшида оламдан ўтди. У уч марта президентликка ва бир марта вице-президентликка номзод бўлганди.

Шунингдек президентликка охирги марта номзоди қўйилганида Билл Клинтон унинг рақиби бўлган.

Қўшма Штатлар раҳбарининг фармойишига мувофиқ АҚШнинг барча муассасалари ва расмий бинолари, шунингдек, элчихоналар, ҳарбий база ва кемаларда қуёш ботгунича давлат байроқлари туширилади.

loading...