Эрталаб турганда қовоқ шишиши нима сабабдан рўй беради?

0

Касаллик бўлмаган ҳолатларда қуйидаги сабаблар натижасида юзага келади:
🔺ёғли, шўр, аччиқ овқатларни истеъмол қилганда;
🔺кечқурун жуда кеч овқатланганда;
🔺чекиш;
🔺алкоголь истеъмол қилиш;
🔺нотўғри ҳолатда ухлаб қолиш.

☑️ Касалликларда:
📍Аллергик реаякциялар;
📍Блефарит (қовоқ яллиғланиши;
📍Ячмен (говмижжа);
📍ҳашаротлар чақиши;
📍кўз атрофи тўқимаси флегмонаси;
📍бутун тана шишини келтириб чиқарувчи касалликлар;
📍Гипотиреоз;
📍Грейвс касаллиги.

✅ Қовоқнинг сурункали шишида офтальмологга мурожаат қилиш лозим. Шунингдек, соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишга риоя қилиш тавсия этилади.