Гемоглобинни қандай кўтариш мумкин?

0

Гемоглобин таркибида 80 фоизгача темир бўладиган эритроцитлардаги энг оддий оқсил ҳисобланади. Гемоглобиннинг асосий вазифаси молекулаларни бир-бири билан боғлаш ҳамда уларни кислород билан таъминлашдир. Шу сабаб ҳам у билан боғлиқ муаммо организмга салбий таъсир қилиши мумкин.

Аломатлари

Чарчоқ

Гемоглобин кам эканлиги асосан енгил чарчоқ билан намоён бўлади. Ҳолсизлик енгил чарчоқ ва бошқалар иш ёки ўқиш билан боғлиқ зўриқишдан ташқари, қондаги гемоглобиннинг кескин камайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу сабаб ҳам организмдаги сигналларга бефарқ бўлмаслик, вақтида эътибор бериш муҳим.

Бош оғриғи

Доимий равишда бош оғриши, дориларнинг эса фойда бермаслиги ҳам асосий симптомлардан ҳисобланиши мумкин. Бош оғриғини, қолаверса, артериал босим тушиши ҳам келтириб чиқариши, бу эса оёқ-қўлларнинг музлашига сабаб бўлиши мумкин.

Тери ранги

Юқоридагилардан ташқари, тери рангида ҳам ўзгариш кузатилиши мумкин. Теридаги кўкариш ва қизаришлар, қуриш ва тирноқ синиши ҳам гемоглобин билан боғлиқ муаммодан дарак беради.

Сабаблари

Кўп қон йўқотилиши энг кўп тарқалган сабаблардан ҳисобланади. Бу қон томирлар дистонияси ва бурундан қон кетганда кузатилади. Аёллардаги менструал цикл билан боғлиқ муаммо ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин. Аниқ сабабини билиш учун эса шифокорга мурожаат қилиш муҳимдир.

Шамоллаш, грипп сингари касалликларда гемоглобиннинг тушиши кузатилади. Аммо организм соғломлашганидан кейин организм тез ўзига келади, сурункали касалликларда эса бундай бўлмайди. Гап шундаки, ушбу касалликларда организм темирни қайта тақсимлашга мажбур бўлади. Масалан, кекса одамларда анемия буйрак, ўпка, жигар ва асосан кечиши узоқ бўлган касалликларда кузатилади. Бундан ташқари, гемоглобиннинг кескин камайишига турли парҳезлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Рационнинг балансда бўлмаслиги сабаб организмда турли муаммолар кузатилади.

Гап шундаки, парҳез таомномасидаги маҳсулотлар таркибида темир моддаси кам бўлиши мумкин. Шу сабаб ҳам истеъмол маҳсулотлари борасида эътиборли бўлиш керак.

Стресс

Кам учрашига қарамай, доимий стресс сабаб асаб тизимининг зўриқиши ҳам гемоглобин билан боғлиқ муаммони келтириб чиқариши мумкин.

Даволаш

Таркибида темир моддаси бисёр бўлган жигар, буйрак ва тил гўштини истеъмол қилинг. Ё бўлмаса, гречка, нўхат, ловия, черника, шоколад ҳамда қўзиқоринни ҳам рационга киритиш тавсия қилинади. Ушбу маҳсулотлар таркибида темир моддаси бисёр. Гўшт маҳсулотларини ейишни канда қилманг: қуён, қўй, мол гўштларида темир моддаси 2-4 миллиграммгача бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ёрмаларни ейишни ҳам унутманг. Уларда темир моддаси гўштдан кам бўлмайди. Гуруч, манний, арпа ёрмаси бу борада айни муддао ҳисобланади.

Аммо ушбу маҳсулотларни рационга киритишнинг ўзи етарли эмас. Натижага эришиш учун зарарлиларидан, яъни темирнинг сўрилишига қаршилик қиладиган кальцийга бой егуликлардан ҳам тийилиш керак. Чой ва қаҳвадан ташқари, нон, макарон ва бошқа ундан тайёрланган маҳсулотлар шулар жумласидан. Гап шундаки, буғдой ва бошоқли маҳсулотлар темирнинг организмга сингишига тўсиқ бўлиши мумкин.

loading...