Гулқоғоз ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди

0

5 декабр куни соат 11:29 да вилоят ФВБга Самарқанд шаҳрида жойлашган МЧЖда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, ёнғин оқибатида, гулқоғоз ишлаб чиқариш корхонасининг тахминан 170 метр квадрат майдонда шифти, том қисми ҳамда бино ичидадаги пахта, қоғоз, дастгоҳ ва бошқа жиҳозлар ёниб зарарланган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.

Шунингдек, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланётгани айтилди.