Ҳомиладорликда бачадон тонуси хавфлими?

0

✅ Бачадон тонусининг ошиши бу унинг қисқарувчанлигининг ортишидир. Меъёрий ҳолатда бу ҳолат туғуруқ вақтида бўлиши керак. Айнан бачадоннинг қисқариш функцияси туфайли бола дунёга келади.

🔹Ҳомиладорлик даврида тонуснинг кузатилиши бола озиқланишига салбий таъсир кўрсатиши, бола ривожланишида бузилишларни келтириб чиқариши мумкин. Бачадон тонуси ҳомиладорликни эрта босқичларида спонтан абортга сабаб бўлиши мумкин. Ҳомиладорликнинг сўнгги даврларида эса эрта туғруқ кузатилиши мумкин.

🔸Бачадон тонусига бачадонда ўтказилган жарроҳлик амалиётлари, аёлнинг ёши (20 ёшдан кичик ва 40 ёшдан катта), эндокрин касалликлар, тухумдонлар поликистози, стресс, уйқуга тўймаслик, фолий кислотаси етишмовчилиги сабаб бўлади.

☑️ Шу сабабли ҳомиладорлик даврида мунтазам гинеколог назоратида бўлиш, стресс ҳолатларидан узоқ бўлиш, яхши ухлаш, яхши кайфиятда бўлиш, яхши овқатланиш тавсия этилади.

 

loading...