“Ипак йўлида” қисқа метражли фильми яна бир кинофестивалда ғолиб бўлди

0

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси томонидан суратга олинган “Ипак йўлида” қисқа метражли фильми Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида бўлиб ўтган “Bastau IFF” халқаро талабалар ва дебютантлар кинофестивалида “Энг яхши қисқа метражли фильм” номинациясида (https://telegra.ph/Bastau-2021-12-06) ғолиб бўлди.

Мазкур кинофестивалда Европа, Осиё ва Америка мамлакатларидан ёш киноижодкорлар, талабалар ва дебютант режиссёрларнинг кинофильмлари сараланиб, энг муносиблари мукофотланади.

Фильмнинг сценарий муаллифи Шоҳжаҳон Субҳонов, постановкачи режиссёр Шерзод Назаров, постановкачи оператор, Диёр Исматов, рассом Эркин Ҳушматов, бадиий раҳбар Али Ҳамроев.

Эслатиб ўтамиз, “Ипак йўлида” қисқа метражли фильми “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалининг бош соврини «Гран-При» ҳамда «Энг яхши актёр» номинациясида, АҚШнинг AWFF-2021 («Asian World Film Festival») халқаро кинофестивалида “Осиёнинг энг яхши қисқа метражли фильми” номинацияси бўйича ғолиб бўлган.

 

loading...