Жиззахда «Lacetti» ёниб кетди. Сабаби…

0

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра,  «101» қисқа рақами орқали М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 1118-километрида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушади.

Дарҳол айтилган жойга Ғаллаорол тумани ФВБдан қутқарувчилар бўлинмаси юборилади. Бўлинмалар манзилга соат 06:51 да етиб боришгач, кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ёнғин соат 06:57 да тўлиқ бартараф этилган.

Аниқланишича, «Тошкент-Термиз» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Лаcэтти»нинг шу йўналишдаги «ҲОWО» юк автомобили билан тўқнашуви оқибатида ёнғин юзага келган.

«Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда»,-дейилади хабарда.

loading...